Боливияда ҳарбийлар давлат тўнтаришини уюштиришга уринди
Боливиянинг де-факто пойтахти бўлган Ла-Пас шаҳрида ҳарбийлар ҳукумат биноси олдидаги майдонни эгаллаб олди. Дастлаб, ҳарбийлар ва зирҳли техника майдонга тўпланди, сўнг улар ҳукумат биносига бостириб киришга уринди. Бу ҳақда Медуза хабар бермоқда.
Бунга жавобан, мамлакат президенти Луис Арсе қуролли кучларни демократияни ҳурмат қилишга чақирди. У ўз ҳукумати аъзолари ҳамроҳлигида мамлакат аҳолисига мурожаат билан чиқиб, уларни давлат тўнтаришига қарши сафарбарликка ва демократияни қўллаб-қувватлашга даъват этди.
Собиқ давлат раҳбари Эво Моралес ҳарбий тўнтаришга уриниш юз бергани ҳақида маълум қилди, унинг сўзларига кўра, уни генерал Хуан Хосе Суньига уюштиришга ҳаракат қилган. Аввалроқ ҳарбий Моралес томонидан бўлган танқидлар туфайли, шу жумладан, Боливия собиқ президентини ҳибсга олиш ҳақидаги таҳдидлари сабабли, армия қўмондони лавозимидан бўшатилган эди.
Ўз навбатида Суньига “ватанини қайтармоқчи” эканини, ҳарбийлар мамлакат ночорлашиб бораётганидан чарчаганини айтди. Шунингдек, у янги вазирлар маҳкамаси тузилишини таъкидлади.
Кейинроқ унга нисбатан терроризм ва қуролли қўзғолон айблови эълон қилиниб, қўлга олинди.
Шарҳлар