Бош штаб: Россия Харьков йўналишида бир сутка ичида 200 нафаргача ҳарбийни ва 42 та ҳарбий техникани йўқотди
Украина мудофаа кучлари Россия армиясини Харьков областидаги Глубокое аҳоли пункти йўналишида ортга қайтаришга ҳаракат қилмоқда – у Харьковдан тахминан 40 км ва Россия Федерацияси билан чегарадан 10 км узоқликда жойлашган. Бу ҳақда Украина қуролли кучлари Бош штаби маълум қилади.
Бош штаб маълумотларига кўра, Харьков йўналишида россияликлар Украина қўшинларининг мудофаасини бузиб ўтишга ҳаракат қилишдан тўхтамаяпти. Кун бошидан бери Россия армияси Липци ва Волчанск аҳоли пунктлари йўналишида Украина қуролли кучлари позицияларига икки марта ҳужум қилди, аммо муваффақиятга эришолмаган.
“Ҳимоячиларимиз душманни Глубокое қишлоғи томон ортга сиқиб чиқаришга ҳаракат қилмоқда”, – дейилади хабарда.
Сўнгги 24 соат ичида Россия Харьков йўналишида 200 га яқин одам ва 42 та ҳарбий техникани йўқотди. Ушбу сутка бошидан бери Россиянинг йўқотишлари 19 та одам ва 10 та ҳарбий техникани ташкил этди.
Президент Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, Россияда кенг кўламли босқиннинг бошида бўлгани каби энди пойтахтга кенг кўламли ҳужум уюштиришга кучи етмайди. Шу билан бирга, у шарқий ҳудудлар ва Харьков Россия армиясининг асосий нишони деб ҳисобламоқда.
Шарҳлар