Трамп Харрис билан такрорий мунозаралардан бош тортиши сабабини очиқлади
АҚШ президентлигига демократлардан номзод, вице-президент Камала Харрис билан бундан кейинги сайловолди мунозаралардан маъно йўқ, чунки у амалдаги давлат раҳбари Жо Байденнинг сиёсатида ҳеч нарсани ўзгартирмоқчи эмаслигини оммага маълум қилган. Бу ҳақда республикачилардан номзод Дональд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.
Fox News собиқ президентга Харрис билан 24 ёки 27 октябрда мунозаралар ўтказишни таклиф қилган эди. Трамп телеканалнинг 4 сентябрь куни янги раунд ҳақидаги таклифини қабул қилганини, аммо ўшанда Харрис рози бўлмаганини таъкидлади.
Сиёсатчи айни пайтда сўровларда етакчилик қилаётганини ва Харрис билан ўртадаги фарқ кундан-кунга катталашиб бораётганини қайд этди.
Quinnipac ва Emerson сўровлари натижалари бўйича ҳақиқатан ҳам шундай, аммо The New York Times ва Siena’нинг умуммиллий сўровида эса Харрис олдинда (49 фоизга 46 фоиз).
Шарҳлар