Босиб олинган Запорожье атом электр станциясининг олтита энергоблоки “совуқ тўхташ” режимига ўтказилди

Фото: Википедия

Россия томонидан тайинланган завод раҳбариятининг телеграм-каналида Запорожье АЭСининг тўртинчи энергоблоки қуриомаси “совуқ тўхташ” ҳолатига ўтказилгани ҳақида хабар пайдо бўлди. Бу ҳолатда реактор паст ҳароратда ва паст босимда ёпилади.

Запорожье АЭСининг тўртинчи энергоблоки «совуқ ўчириш» ҳолатига ўтган охиргиси бўлди. Илгари станциянинг яна бешта энергоблоки худди шундай ҳолатга ўтказилган эди.

Россия қўшинлари Украина билан кенг кўламли уруш бошида Европанинг энг йирик Запорожье атом электр станциясини эгаллаб олди. 7 апрель куни “Росатом” Запорожье АЭСига дронлар ҳужум уюштирганини эълон қилди. “Росатом” агентлигига кўра, станцияга учта дрон ҳужум қилган. Ўшанда олтинчи энергоблокнинг реактор гумбази шикастланган.

12 апрель куни The Wall Street Journal нашрининг хабар беришича, Владимир Путин Атом энергияси бўйича халқаро агентликни (МАГАТЭ) Россия Запорожье АЭСини қайта ишга туширишни режалаштираётгани ҳақида хабардор қилган. Камида битта реактор ишга туширилиши мумкин. Россия расмийлари буни қачон амалга оширишни режалаштиргани айтилмаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.