АҚШда биринчи марта атом реакторлари учун бойитилган уран ишлаб чиқарилди
АҚШ атом реакторлари учун илк 90 кг бойитилган уранни ишлаб чиқарди. Бу ҳақда президент Жо Байден маълум қилди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Унинг фикрича, Вашингтон ўзи ишонч билдира олмайдиган Россия каби мамлакатлардан уран импортига “жуда узоқ вақт” суяниб келган.
“Бугун шуни эълон қила оламанки, Огайо жанубидаги завод Америкада ишлаб чиқарилган биринчи бойитилган ураннинг илк 200 фунти (90 кг)ни ишлаб чиқарди. Йил охиригача қарийб бир тонна ишлаб чиқариш устида ишламоқда, бу ушбу мамлакатдаги 100 мингта уйни таъминлаш учун етарли бўлади”, — деди Байден.
У ўз маъмурияти уран импортига боғлиқликни камайтириш устида ишлаётганини маълум қилди. АҚШда “замонавий ядро ёнилғисини ишлаб чиқаришга” 3,4 миллиард доллар инвестиция қилинади.
2023 йилда, АҚШ Савдо вазирлиги маълумотларига кўра, Россия АҚШга 1,2 миллиард доллардан ортиқ қийматга эга уран сотган, бу 2009 йилдан буён рекорд кўрсаткич бўлган эди. Financial Times қайд этишича, Россиядан уран импорти 2024 йилдаёқ тақиқланиши мумкин.
Шарҳлар