Трампнинг самолёти носозлик туфайли Бозмен аэропортига қўна олмади
АҚШнинг 45-президенти Дональд Трампнинг самолёти техник носозликлар туфайли Монтана штати Бозмен шаҳрига қўна олмади, деб ёзади “Коммерсантъ”.
Ушбу шаҳарда республикачи митинг ўтказиши керак эди. Самолёт керакли аеропортдан 240 км узоқликда жойлашган Биллингсга қўнишга мажбур бўлди.
Биллингсдаги аэропорт Трампнинг самолёти эсон-омон қўнганини маълум қилди. Шундан кейин собиқ президент бошқа хусусий самолётда Бозменга жўнаб кетди. Айнан қандай носозлик юзага келганига аниқлик киритилмади.
Улашиш:
Шарҳлар