Бразилияда кучли ёмғир оқибатида 143 киши киши вафот этди

Фото: dw

Бразилиянинг Риу-Гранди-ду-Сул штатида кучли ёмғирлар оқибатида 143 киши ҳалок бўлган. Яна 125 киши бедарак йўқолган, дарёлар сатҳи эса кўтарилишда давом этмоқда. «Metsul» метеорология хизмати вазиятни «жуда хавотирли» деб баҳолаган.

Шанба куни кечқурун ҳукумат қарийб 10,9 миллион аҳолиси бўлган штатдаги 538,000 дан ортиқ одамни уйларини тарк этишга мажбур қилган инқирозни бартараф этиш учун тахминан 12,1 миллиард реал (2,34 миллион доллар) миқдорида тўловни эълон қилди. Ушбу янги маблағлар билан штатга аллақачон 60 миллиард реал ажратилган, деди федерал ҳукумат.

Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва вайрон бўлган ҳамма нарса тикланишини айтган.

«Биз ҳамма нарсани тиклаб бўлмаслигини тушунамиз. Оналар болаларидан, болалар эса оналаридан айрилди», – деган у ижтимоий тармоқдаги Оналар куни муносабати билан қилган баёнотида.

Ёмғир давом этиши кутилмоқда. Ёмғирлар бошланганидан қарийб икки ҳафта ўтиб, штат пойтахти Порту-Алегри яқинидаги Гуайба кўлида сув сатҳи рекорд даражага кўтарилиш хавфи борлиги сабабли, штат яна огоҳлантирмоқда.

Маҳаллий олимлар ёғингарчиликнинг кўпайишини иқлим ўзгариши билан боғлаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.