Brent маркасидаги нефть нархи 5 февралдан буён илк бор 77 доллардан пастга тушди

Фото: Brandon Bell/Getty Images

Савдо маълумотларига кўра, Лондоннинг ICE Futures биржасида Брент маркасидаги нефтнинг август ойи фьючерслари нархи 1,84 фоизга тушиб, бир баррель учун 76,92 долларни ташкил қилган. Брент 2024 йил 5 февралдан бери биринчи марта 77 доллардан паст нархда савдо қилинмоқда. Нью-Йорк товар биржасида WTI маркали нефтнинг июль ойи учун шартномалари 2,13 фоизга пасайиб, бир баррель учун 72,64 долларни ташкил қилди.

Шу ҳафта бошида нефть нархи пасайишини тезлаштирди. Альфа-Банк эксперти Жон Уолшнинг таъкидлашича, бозордаги инқирозга «трейдерларнинг талаб истиқболлари бораси ишончи йўқлиги ва йил охирига келиб ОПEК+ ишлаб чиқаришга қўйилган жорий чекловларнинг бир қисмини босқичма-босқич олиб ташлашидан қўрқиш» сабаб бўлган.

Альфа-Банк таҳлилчиларининг таъкидлашича, нефть трейдерлари ташвишланишининг асосий сабабларидан бири Хитой иқтисодиётининг ишлаб чиқариш секторидаги ишбилармонлик фаоллиги индексининг (PMI) ёмон кўрсаткичлари бўлган. Май ойи  якунлари бўйича кўрсаткич ўсишни сектордаги пасайишдан ажратиб турадиган 50 пункт чегарасидан пастга тушган ва 49,5 ни ташкил этган.

Бундан ташқари, АҚШда худди шундай кўрсаткич (ISM) май ойида уч ойлик энг паст даражага тушиб, 48,7 ни этган. Олдинги қиймат 49,2 эди, бозор 49,8 гача ўсишни кутганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.