,

Британия қироли Карл III муваффақиятли операция қилинди

Фото: Getty Images

Буюк Британия қироли Карл III унга простата бези катталашгани ташхиси қўйилганидан кейин муваффақиятли операция қилинди, у “ўзини яхши ҳис қилмоқда”, деб хабар беради The Sun ва Reuters ўз манбаларига таяниб.

26 январь куни қирол даволаниш учун Лондон касалхонасига ётқизилган эди. Карл III га рафиқаси Камилла ҳамроҳлик қилган. У мутахассисларга мурожаат қилиши ҳақида Букингем саройи январ ўрталарида хабар берганди.

Қиролнинг омма олдидаги чиқишларини операциядан кейинги қайта тикланиш даври учун тўхтатиб қўйишди. Карл III Шотландияда бир қатор учрашувлар ўтказиши режалаштирилган эди, аммо шифокор маслаҳати билан уларнинг барчаси кейинга қолдирилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.