Британия пандемия пайтида сотиб олинган коронавирусга қарши ҳимоя воситаларини йўқ қилди

Foti: BBC

Британия ҳукумати COVID-19 пандемияси даврида шифокорлар учун ҳимоя кийимлари ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари (PPE) учун деярли 1,5 миллиард фунт стерлинг “ортиқча” сарфлади, улар кейинчалик фойдаланилмади ва йўқ қилинди.

Британия матбуоти аллақачон ушбу шартномани “Covid давридаги энг беҳуда ҳукумат буйруғи” деб атаган.

BBC маълумотларига кўра, Британия Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан «Full Support Healthcare» (FSH) хусусий компаниясидан сотиб олинган камида 1,57 миллиард PPE зарур талабларга жавоб беришига қарамай, улар мўлжалланган тиббиёт ходимлари томонидан ҳеч қачон фойдаланилмаган.

ППEларни харид қилиш ҳукуматнинг соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ёрдам департаменти (DHSC) томонидан амалга оширилган, у келгуси ҳафта мамлакатда бўлиб ўтадиган умумий сайловни ҳисобга олиб, бу борада изоҳ беришдан бош тортган.

Ушбу сайловда ғалаба қозонишга қарор қилган мухолифатдаги Лейбористлар партияси Борис Жонсон ҳукумати томонидан тузилган ушбу харидлар бўйича ҳукумат шартномасини ҳайратланарли исроф деб атаган.

FSH билан юз ниқоблари, респираторлар, кўзни ҳимоя қилиш ва гигиена фартукларини етказиб бериш бўйича 1,78 миллиард фунт стерлинглик шартнома 2020-йил апрель ойида коронавируснинг тез тарқалиши ва у билан боғлиқ ўлимлар сонининг кўпайиши ҳақида кенг тарқалган хавотирлар кучайган пайтда тузилган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.