Британия разведкаси: Ставропольеда қулаган Ту-22М3 бомбардимончи самолёти УҚК томонидан уриб туширилгани ҳақиқатга ўхшамоқда

Фото: Минобороны РФ

Британия Мудофаа вазирлиги ўзининг кундалик ҳисоботида Россиянинг бомбардимончи самолёти Украина кучлари томонидан С-200 ракетаси ёрдамида уриб туширилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга ўхшамоқда. Разведканинг таъкидлашича, бу Украина ҳаво мудофаа тизими стратегик бомбардимончи самолётни уриб туширган биринчи маълум ҳолатдир.

«Россия бугунги кунда камида 100 та жанговар самолётини йўқотган бўлиши мумкин», – дея таъкидлайди вазирлик.

Бир кун аввал Ставропол ўлкасида узоқ масофали ракета ташувчи Ту-22М3 бомбардимончи самолёти ҳалокатга учради. Россия Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, ҳодиса “жанговар топшириқни бажариб бўлгач” аэродромга қайтаётганда содир бўлган ва ҳодисага техник носозлик сабаб бўлган. Украина томони жума куни самолёт Бош разведка бошқармаси (БРБ) ва Украина Ҳарбий-ҳаво кучларининг биргаликдаги фаолияти натижасида уриб туширилганини билдирди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.