Британия ТИВ раҳбари Путинни қулдорга қиёслади ва уни “мафиоз” давлат раҳбари деб атади

Фото: depositphotos

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Деэвид Лемми БМТ Хавфсизлик кенгашидаги чиқишида Владимир Путинни “мафиоз давлат”ни бошқаришда айблади ва уни қулдорга қиёслади.

“Сизнинг босқинингиз фақат сизнинг манфаатларингизга хизмат қилади. Мафия давлатингизни коррупция устига қурилган мафия империясига айлантириш учун измат қилади”, – деди Лемми.

Шунингдек, у қуллик даврларини эслаб, Россия ҳукуматини халқаро ҳуқуқни менсимасликда айблади.

“Жаноб президент, мен нафақат британиялик, лондонлик ва ташқи ишлар вазири сифатида гапиряпман. Мен ҳам шу ерда, аждодлари Африкадан қурол билан занжирбанд қилинган ва қул қилинган қора танли одам сифатида турибман. Ота-боболари исён кўтарган ва қулларнинг буюк қўзғолонида жанг қилган одам сифатида турибман. Империализм: Мен уни кўрганимда, биламан. Ва мен уни қандай бўлса, шундай деб атайман”, – дея таъкидлади дипломат.

 

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.