Британия Украина ғалаба қозонмагунича уни қўллаб-қувватлашга ваъда берди
Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Россиянинг Украинага тўла миқёсда бостириб кирганига икки йил тўлиши муносабати билан “золимлик ҳеч қачон тантана қилмаслиги”ни айтди.
“Золимлик ҳеч қачон устун чиқмаслигини кўрсатиш ва биз бугун ва эртага ҳам Украина томонида туришимизни яна бир марта таъкидлаш вақти келди, — дейилади бош вазир баёнотида. — Биз нима талаб этилса барчасини — Украина ғалаба қозонмагунига қадар — бажаришга тайёрмиз”.
Шунингдек, Сунак “Украинанинг даҳшатли азоблар қаршисидаги жасорати”ни таъкидлаб ўтиб, мамлакат “биз барчамиз боғлиқ бўлган озодлик, суверенитет ва қонун устуворлиги тамойиллари”ни ҳимоя қилаётганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Ғарб мамлакатлари Россия президенти Владимир Путин туманидан агрессияга қарши курашда Киевни қўллаб-қувватлаш бўйича қатъийликни тасдиқлаши керак.
“Икки йил аввал Путин ўзининг ноқонуний истилосини бошлаганида озод дунё жавоб қайтариш бўйича якдил эди. Биз биргаликда Украинани қўллаб-қувватладик. Энди эса урушнинг икки йиллигида биз ўз қатъиятимизни тасдиқлашимиз керак”, — дея қўшиб қўйди Сунак.
Шарҳлар