Лондон Киевга Британия қуроли билан Қримга ҳужум қилиш учун рухсат берди
Буюк Британия Украина қуролли кучларига унинг қурол-яроғлари билан Қримга ҳужум қилиш учун рухсат берди. Бу ҳақда қироллик мудофаа вазири Грант Шаппс маълум қилди.
“Биз Украина ҳудудида, шу жумладан, биз Украинанинг ажралмас қисми деб ҳисоблайдиган Қримда қурол-яроғ ишлатишга рухсат бердик”, — деди у Лондондаги конференцияда.
Унинг сўзларига кўра, Британия ўз қуролининг бошқа мамлакатларда қўлланилишига “халқаро гуманитар ҳуқуққа мувофиқ тарзда” рухсат беради.
Улашиш:
Шарҳлар