Бучада тинч аҳолини ўлдиришда айбланаётган полк командири полковник Артём Городилов ҳисбга олинди

Фото: Аstra

Полковник Артём Городилов Рязан шаҳрида ўта йирик фирибгарликда гумон қилиниб ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Коммерсант” нашри ўз манбасига таяниб хабар беради.

АҚШ санкциялари остида қолган Городилов 2022 йилда Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошида Бучадаги жангларда қатнашган 234-ҳаво ҳужуми полки командири бўлган.

Аввалроқ NYT журналистлари кўп сонли тинч аҳоли ҳалок бўлган Буча шаҳридаги Яблонская кўчасидаги воқеаларни қайта тиклаганди. Текширув давомида 30 нафар ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланган, уларнинг орасида тинч аҳоли ва ҳарбий асирлар, жумладан, болалар ва пенсионерлар ҳам бор. Журналистлар томонидан топилган видеоларда россиялик ҳарбийлар тинч аҳолини қатл этаётгани акс этган.

Буча аҳолисининг айтишича, россиялик ҳарбийлар ҳалок бўлган тинч аҳолининг телефонларини олган бўлиши мумкин. NYT Украина расмийларидан ишғол пайтида Буча туманидан қўнғироқлар маълумотлар базасини сўради ва подполковник Артём Городилов бошчилигидаги Қора денгизнинг 234-гвардия ҳаво ҳужуми полкининг 22 десантчиси исмини аниқлади, улар ҳалок бўлган маҳаллий аҳолининг телефонларидан қариндошларига қўнғироқ қилган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.