Бугун Курск областида 100 дан ортиқ россиялик ҳарбий асирга олингани маълум қилинди

Фото: Hromadske

Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский кун бошидан буён Курск областида 100 дан ортиқ россиялик ҳарбий асирга олинганини ўз ҳисоботида маълум қилди.

“Ҳозирги кун бошидан буён маълум йўналишларда (Курск областида – таҳр.) қўшинлар 1-2 км олдинга силжиди. Суджа аҳоли пунктида душманни қидириш ва йўқ қилиш ишлари якунланди.

Кун бошидан буён 100 дан ортиқ душман хизматчилари асирга олинди”.

Зеленский алмашиш фондини тўлдиргани учун Сирскийга миннатдорчилик билдирди. Сирский барча асосий йўналишлардаги вазият ҳақида ҳам маълумот берди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.