Буюк Британия колонияда Навальнийнинг ўлими учун масъул бўлган шахсларнинг номини айтди

Фото: Важные истории (начальник ИК-3 ЯНАО Вадим Калинин)

Бу «Полярный волк» қамоқхонасининг махсус режимли “ИК-3” бошлиғи, полковник Вадим Калинин ва унинг ўринбосарлари – Жазони ижро этиш федерал хизмати  подполковниклари Сергей Коржов, Владимир Пилипчик, Василий Видрин, Александр Образцов ва Александр Голяков.

Уларнинг барчаси Буюк Британиянинг санкциялар рўйхатига қуйидаги изоҳ билан киритилди: “Улар ўз ҳаракатлари билан маҳкумларга нотўғри муносабатда бўлиш ва “ИК-3” ахлоқ тузатиш колониясида шароит яратиш учун жавобгардирлар. Бундай нотўғри муносабат, жумладан, тегишли тиббий ёрдам кўрсатмаслик ёки тез ёрдам хизматларидан ўз вақтида фойдаланмаслик, эҳтимол Алексей Навальнийнинг ўлимига олиб келган бўлиши мумкин”.

Уларнинг Британияга кириши тақиқланади ва қиролликдаги активлари музлатилади. Бироқ, Ямал қамоқхонаси ходимлари шундоқ ҳам  Европага саёҳат қила олмайди ва у ерда ҳисоб рақамларига эга бўлолмайди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.