Буюк Британия мудофаа вазири ракеталарни синаш пайтида ҳалок бўлишига сал қолди

Фото: warhead

Британия ҳарбий-денгиз кучларининг ядровий синовлари Бирлашган қироллик Мудофаа вазирлигининг раҳбари Грант Шэппсни ҳаётига зомин бўлишига сал қолди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар беради.

Аниқлик киритилишича, Атлантика океанида ўтказилган машғулотлар чоғида Британиянинг HMS Vanguard сувости кемаси уч босқичли Trident 2 баллистик ракетасини учирди.Таъкидланишича, снаряд сувости кемасининг ўзидан бир неча ярд узоқликда қулаган. Кемада Буюк Британия Мудофаа вазирининг ўзи ҳам адмирал билан бирга бўлган.

Мудофаа вазирлиги воқеани тасдиқлади. Унда айтилишича, 30 январь куни Флорида қирғоқлари яқинида ўтказилган машғулотлар вақтида «аномалия» бўлган, бироқ ушлаб туриш кучлари «самарали»лигича қолмоқда.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.