Буюк Британия парламенти “Ҳизб ут-Таҳрир”ни тақиқланган террорчилик ташкилотлари рўйхатига киритиш таклифини кўриб чиқади
Агар Жамоатлар палатаси тасдиқласа, тақиқ 19 январдан кучга киради. Ҳукумат Вакиллар Палатасида кўпчилик овозга эга ва мухолифатдаги лейбористлар ҳам бу чорани қўллаб-қувватламоқда, дея хабар беради BBC.
Ўзбекистонда “Ҳизб ут-Таҳрир” тақиқланган ва террорчи ташкилот сифатида тан олинган. Ички ишлар вазири Жеймс Клеверлининг айтишича, гуруҳ антисемитизм ва «терроризмни фаол тарғиб қилади ва рағбатлантиради».
“Ушбу террорчи гуруҳга мансуб бўлган ёки уни қўллаб-қувватлаган ҳар бир киши оқибатлар билан тўқнашиши муқаррар. Бу “Ҳизб ут-Таҳрир”нинг ҳозиргидек фаолият юритиш имкониятини чеклайди”, – дейди у.
“Ҳизб ут-Таҳрир” тез орада 50 дан ортиқ тақиқланган ташкилотлар рўйхатига қўшилади, улар қаторига “Исломий давлат” гуруҳи, «Ал-Қоида», «Хамас» ва ўтган йилнинг 15 сентябрида тақиқланган террорчи ташкилот деб эълон қилинган “Вагнер ХҲК” ҳам киради.
Тақиқлаш “Ҳизб ут-Таҳрир”га аъзолик ҳам, уни қўллаб-қувватлаш ҳам қамоқ (максимал 14 йил) жазоси ва/ёки 5000 фунт стерлинггача жарима билан жазоланиши мумкин бўлган жиноятлигини англатади.
Бундан ташқари, бу тақиқланган ташкилотга мансублиги ёки унга ҳамдардлиги ҳақида «оқилона шубҳа уйғотадиган» белгиларни кўрсатган ҳар қандай шахс ҳам жавобгарликка тортилишини англатади.
Полиция, шунингдек, тақиқланган ташкилот билан боғлиқ ҳар қандай мулкни ҳибсга олиши мумкин бўлади. Унинг хориждаги филиаллари (у 32 мамлакатда ишлайди) Буюк Британияда ҳам тақиқланади.
Шарҳлар