Буюк Британия Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди
Буюк Британия Россиянинг 18 та нефть танкери ва тўртта суюлтирилган газ (СТГ) ташувчи танкерига қарши санкциялар жорий қилди, дея хабар беради Британия Ташқи ишлар вазирлиги пайшанба куни мамлакат ҳукумати сайтида чоп этилган баёнотда.
«Россиянинг 18 та нефть танкери ва тўртта суюлтирилган газ ташувчи танкерига қарши янги санкциялар жорий этилди», – дейилади хабарда. Бундан ташқари, уларга техник ёрдам кўрсатиш тақиқланган. Қайд этилишича, капитан ва лоцманларга санкцияларга тушган кемаларни ушлаб туриш тўғрисида буйруқ юборилиши мумкин.
Улашиш:
Шарҳлар