Буюк Британия Россиянинг 30 та танкерига қарши санкциялар жорий қилди

фото: spamchronicles.com

Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги томонидан тарқатилган янгиланган қора рўйхатга кўра, Буюк Британия Россиянинг 30 та нефть танкерини санкциялар рўйхатига киритган.

Янгиланишдан сўнг, Буюк Британия санкциялари Россия нефтини ташувчи 80 дан ортиқ танкерларга нисбатан қўлланади.

Шунингдек, “АльфаСтрахование” ва “ВСК”га қарши ҳам санкциялар қўлланилган. Лондон ушбу рўйхатга киритилиш сабабларини “стратегик аҳамиятга эга бўлган секторда бизнес юритиш орқали Россия ҳукуматидан имтиёзлар олиш ёки унга ёрдам кўрсатиш” билан изоҳлади.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.