Буюк Британия ва Латвия УҚК учун минглаб FPV-дронлар етказиб бериш бўйича тендер эълон қилди
Буюк Британия ҳарбий идораси ўз баёнотида, танловдан мақсад “ғарб саноати имкониятларидан фойдаланган ҳолда катта миқёсда ва арзон нархда дронларни ишлаб чиқара оладиган” етказиб берувчиларни топишдан иборат эканлигини айтади.
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Рамштайн форматида Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни мувофиқлаштирувчи 50 дан ортиқ давлатлар бирлашмасига мурожаатида шундай деган: “Ушбу тендер Украина мудофаа масалалари бўйича Алоқа гуруҳига кирувчи ҳар қандай мамлакат ишлаб чиқарувчилари учун очиқ”.
Тендер 28 июнга қадар давом этади, шундан сўнг Буюк Британия ва Латвия бошчилигидаги “Дрон коалицияси” мамлакатлари вакиллари энг муваффақиятли компанияларни саралаб олади.
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги 2024 йил давомида, биринчи тажрибани ҳисобга олган ҳолда, бошқа шунга ўхшаш тендерларни ҳам эълон қилмоқчи.
Шарҳлар