Буюк Британияда парламент сайловлари ўтказилмоқда
Буюк Британияда парламент қуйи палатаси — Жамоатлар палатасига сайловлар 4 июль куни ўтказилмоқда. Барча сўровлар Бош вазир Риши Сунак ва унинг Консерваторлар партияси йирик мағлубиятга учраганини кўрсатмоқда. Натижада, Буюк Британияда 14 йиллик консерватив ҳукмронлик тугайди.
Сўровлар Кир Стармер бошчилигидаги мухолифат Лейбористлар партияси учун сайловларда шов-шувли муваффақиятни башорат қилмоқда. YouGov социология институти томонидан ўтказилган сўровга кўра, лейбористлар 1832 йилдан бери ўзининг энг яхши кўрсаткичларига эришиб, Жамоатлар палатасида 650 ўриндан 431 тасини қўлга киритиши мумкин.
Айрим таҳлилчилар лейбористлар 484 та депутатлик ўринини қўлга киритиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Май ойининг охирида парламент тарқатиб юборилганида, улар 202 мандатга эга эди. Шу билан бирга, қуйи палатада консерваторларларнинг иштироки 102 ўринга қисқаради.
«Биз ҳозир кўраётган нарса Британия сиёсий тарихида ҳеч қачон содир бўлмаган», – дейди YouGov экспертларидан бири Sky News телекомпаниясига берган интервьюсида.
Шарҳлар