Буюк Британияда сайловлар июль ойи бошида ўтказилади
Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак умумий сайловлар 4 июлда ўтказилишини эълон қилди. Бош вазир қирол Чарльз III дан сайловлар олдидан парламентни тарқатиб юборишни расман сўраганини айтди. Парламент келаси ҳафта тарқатиб юборилиши кутилмоқда.
Сунакнинг навбатдан ташқари сайлов ўтказиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар чоршанба куни вазирлар тадбирларни бекор қилгандан ва ҳукумат йиғилишларида қатнашиш учун хорижга саёҳатни қисқартирган ёки кейинга қолдиргандан кейин тарқала бошлади.
Улашиш:
Шарҳлар