Букингем саройининг дарвозасига автомобиль бориб урилди
Полиция автомобилини Букингем саройи дарвозасига бориб урилган ҳайдовчини ҳибсга олди, деб хабар беради Британия ОАВ.
Daily Express нашрининг маҳаллий полиция маълумотларига таяниб хабар беришича, воқеа 9 мартга ўтар кечаси содир бўлган. Қайд этилишича, ҳайдовчи “ғайриқонуний зарар етказиш”да гумонланиб ҳибсга олинган.
Полиция вакилининг айтишича, қуролланган зобитлар ғайриқонуний зарар етказганликда гумон қилиб, воқеа жойида бир эркакни ҳибсга олган. Нашрнинг ёзишича, ҳайдовчи касалхонага жўнатилган, полиция воқеа юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Улашиш:
Шарҳлар