Бундесвер Россиянинг Ғарбдаги ҳарбий мақсадлари ҳақида огоҳлантирди

Фото: CHRISTOF STACHE/AFP

Бундесвер бош инспектори Карстен Бройер Россия Федерациясининг Ғарбга ҳарбий таҳдиди кучайиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди. “Биз Россия армияси Ғарбга йўналтирилганини кузатмоқдамиз”, – деди у Sächsische Zeitung газетасига берган интервьюсида.

Бройернинг сўзларига кўра, 5-8 йилдан сўнг Россия қуролли кучлари НАТО ҳудудига ҳужум қилиш мумкин бўладиган тарзда жиҳозланади. Шу билан бирга, Бундесвернинг энг юқори мартабали зобити ўзининг таҳлили, разведка хизматлари ва Германия иттифоқчилари қуролли кучлари маълумотлари, шунингдек, Россия президенти Владимир Путиннинг баёнотларига ишора қилади.

Унинг таъкидлашича, Россия армияси ҳар йили 1000 дан 1500 гача танк олади, Европанинг бешта энг йирик НАТО давлатида эса бу рақамнинг ярми бор. Хусусан, Бундесверда 300 га яқин жанговар танк мавжуд, дейди немис генерали.

«Агар биз Путиннинг баёнотларида аниқ ўқилиши мумкин бўлган ниятни қўшсак, менинг вазифам – энг ёмон сценарий ҳақида ўйлаш», – дейди у. Бройернинг сўзларига кўра, Германия учун бу 5 йил ичида Россия Федерацияси томонидан эҳтимолий ҳужумга тайёргарлик кўриш зарурлигини билдиради. Бироқ, ҳали ҳамма ҳам янги таҳдид ҳолатини тушунмаган, дея қўшимча қилади у.

Украинадаги вазиятни шарҳлар экан, Бундесвер бош инспектори яқин келажакда жанговар ҳудудларда жиддий ўзгаришлар бўлишини кутмаслигини таъкидлади.

Шу билан бирга, «кичик, секин операциялар» ни амалга ошириш мумкин, аммо ҳозирда кенг кўламли ҳужумларни амалга ошириш қийин, дейди у. «Қўшинларнинг тўпланиши дарҳол сезилади ва қарши чоралар кўрилишига олиб келади», дея тушунтиради генерал. Шу билан бирга, Россия босқинидан жабр кўрган мамлакат ҳамон ҳамкорлар ёрдамига боғлиқ, дея эслатади у.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.