“Бунёдкор” футболчилар Ривалдо и Денилсон олдидаги 9,2 млн евро миқдоридаги қарз бўйича изоҳ берди
Мавсум бошланишига бағишланган матбуот анжуманида «Бунёдкор» директори Мурод Алиев футболчилар Ривалдо ва Денилсон олдидаги қарз ҳақида гапирди. Унинг чиқишлари акс этган видео Championatasia YouTube-каналида чоп этилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳақиқатан ҳам қарз бор ва «Бунёдкор» адвокатлари ҳозирда футболчиларнинг адвокатлари билан тўлов миқдорини камайтириш ва муроса ечимини топиш устида ишламоқда. Алиевнинг аниқлик киритишича, Ривалдо билан шартнома клубнинг ўзи билан эмас, ўша пайтдаги жамоанинг собиқ ҳомийси Zeromax компанияси билан тузилган. 2011 йилда Ривалдо ўз даъволарини айнан шу компанияга қаратган. Айни пайтда жамоа «Ўзбекнефтгаз» компанияси томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар