Бутина “Крокус”даги терактда айбланаётганларни Беларусда суд қилиш ҳуқуқи ҳақида билдирди
Ўлим жазоси қўлланадиган Беларусь “Крокус Сити Холл”даги терактда ўз фуқароларининг ўлими туфайли айбланувчиларни суд қилиш ҳуқуқига эга, деди Россия Давлат думаси депутати Мария Бутина. Унинг сўзларига кўра, бу борадаги музокаралар “ваколатли органлар орқали” олиб борилмоқда.
“Мен сизнинг қонунларингиз, жумладан, мавжуд ўлим жазоси ҳақида жуда яхши хабардорман. Бу ҳолда, бу икки ёки ундан ортиқ одамнинг қотиллиги, шу боис сиз Россия Федерацияси каби бу одамларни суд қилиш ҳуқуқига эгасиз. Ўйлайманки, бу борада ваколатли органлар ўртасида аллақачон муҳокама бўлган”, — дейди Бутина хоним «Беларусь 1» телеканалига.
“Агар улар Россияда ўлим жазосига мораторий киритилганини ва бу жазо туридан қутула олишларига умид қилаётган бўлса, – келинг яна кутамиз ва кўрамиз. Чунки музокаралар олиб бориляпти”, – дея қўшимча қилади депутат.
Шарҳлар