CBS: РФ ўзаро алмашинув доирасида камида 12 нафар сиёсий махбусни Ғарбга беради

Эван Гершкович. Фото: REUTERS/Dmitry Chasovitin

Маҳбуслар алмашинуви дастурида 24 киши бор.

CBS маълумотларига кўра, алмашинув жараёнида АҚШ, Россия, Германия ва яна учта Ғарб давлатидан маҳбуслар қатнашмоқда.

Келишув доирасида Россия камида 12 нафар сиёсий маҳбусни Германияга беради, дея ҳабар беради CBS. Бошқа мамлакатларда судланган саккиз нафар Россия фуқароси Россия Федерациясига ўтказилади.

Уларнинг орасида журналист Эван Гершкович, собиқ денгиз пиёдаси Пол Уилан ва журналист Алсу Курмашева ҳам бор, дея қайд этади Америка телеканали АҚШ президенти маъмуриятининг исмини ошкор этмаган ходимига таяниб.

Берлинда чечен командирини ўлдирганликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Вадим Красиков Россияга топширилади, – дейилади CBS материалида.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.