,,

«Цезарь Куников» экипажининг тақдири ҳақида нималар маълум

Что известно о судьбе экипажа «Цезаря Куникова»

Россиянинг “Цезар Куников” десант кемаси экипажининг тақдири ноаниқлигича қолмоқда, чунки Россия Мудофаа вазирлиги нима бўлгани ҳақида расмий маълумот бермаган. Кремль ҳам вазиятга изоҳ беришдан бош тортди.

Украина Мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси вакили Андрей Юсовнинг айтишича, унинг маълумотларига кўра, кемадаги ҳарбийларнинг аксарияти ҳалок бўлган. Бироқ ҳозирча аниқ қурбонлар сони йўқ.

Би-Би-Си “Цезар Куников” кемасида хизмат қилган собиқ денгизчидан интервью олишга муваффақ бўлди. Унинг даъво қилишича, кема экипажи омон қолган ва Украина ҳарбий-денгиз кучларининг дронлари ҳужумидан ўзларини ҳимоя қила олмаслигини англаб, чўкаётган кемани тарк этишга муваффақ бўлган.

«Улар қарши тура олмаслигини тушуниб, кемани ўз вақтида тарк этишган», – дейди у.

Собиқ денгизчи, шунингдек, “Цезар Куников”га ҳужум пайтида бортда 89 киши бўлганини айтади. Десант кемаси очиқ денгизда нима қилгани ва нима учун унга ҳужум қилингани ҳақидаги саволлар жавобсиз қолмоқда, чунки бу борада расмий маълумот йўқ.

«Кемани йўқ қилиш хавфи мавжуд бўлганида, уни тарк этиш керак», – дейди Би-Би-Си суҳбатдоши. «Ҳар бир экипаж аъзоси қайси қутқарув солида бўлиш кераклигини билади».

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.