Чўктирилган “Сергей Котов” кемасининг қиймати қарийб 65 млн долларни ташкил қилади – Украина Бош разведка бошқармаси

Корабль "Сергей Котов"
Фото: hromadske

Чўктирилган кеманинг қиймати, Бош разведка бошқармасининг маълумотларига кўра, тахминан 65 миллион долларни ташкил қилади.

Бош разведка бошқармаси Россиянинг “Сергей Котов” патруль кемаси йўқ қилингани акс этган видеони намойиш қилди.

Кема йўқ қилингани ҳақида сешанба куни эрталаб Россиянинг бир нечта ҳарбий телеграм канали, жумладан “Беларусский силовик” канали хабар берганди. Уларнинг маълумотларига кўра, Украина қуролли кучлари тунда ракеталар, дронлар ва экипажсиз катерлар ёрдамида Қримга ҳужум қилган, охиргилари эса кемага зарба берган. “Военный осведомитель” канали аниқлик киритишича, кема экипажи тирик. Мудофаа вазирлигига яқин бўлган “Рыбарь” канали кечаси «Сергей Котов» Украина Қуролли кучлари ҳужуми нишонларидан бирига айланиши мумкинлигини ёзган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.