Чад пойтахтида жуда катта ўқ-дори омбори ёнмоқда, қурбонлар ва ярадорлар бор
Чад пойтахти Нджаменада энг катта ўқ-дори омборхонаси ёнмоқда, деб ёзади “Коммерсантъ”. Африка мамлакати президенти Махамат Идрисс Деби Итно ижтимоий тармоқларда маълум қилишича, жабрланганлар ва қурбонлар бор. Уларнинг сонига аниқлик киритилмади. AFP ёзишича, ёнғин натижасида ўқ-дорилар портлаган, оқибатда шу атрофда жойлашган уйларга зарар етган. Президент ҳолат юзасидан суриштирув бошланишини маълум қилди.
AFP маълумотларига кўра, Гужи туманида жойлашган омборхонадаги ёнғин 18 июнь куни кечқурун бошланган. Маҳаллий аҳоли сўзларига кўра, ёнғин оқибатида омбор яқинидаги уйларнинг томлари учиб кетган. Омборга яқин ҳудудда бир нечта уй, депо, аэропорт ва француз қўшинлари базалари жойлашгани айтилмоқда.
Шарҳлар