Ҳиндистонда Чандипура вируси авж олди, ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
Ҳиндистон ғарбидаги Гужарат штатида Чандипура вирусига чалиниш билан боғлиқ 50 та ҳолат қайд этилди, 16 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда штат соғлиқни сақлаш вазири Рашикеш Патель маълум қилди, деб хабар бермоқда NDTV телеканали.
“Уч киши вирус билан касаллангани ҳақидаги хабарлар бошқа штатлардан келиб тушди. Бутун Гужарат штати бўйича Чандипура вирусига чалиниш билан боғлиқ 50 та ҳолат аниқланди, шулардан 16 киши вафот этди”, — деди у.
Пателнинг сўзларига кўра, вирус тарқалгани ҳақидаги маълумот ҳар битта аҳоли пункти ва соғлиқни сақлаш ташкилотига узатилган. Гужарат соғлиқни сақлаш вазири дезинсекция ўтказишни ва беморларни интенсив даволашни таъминлашни топширган.
Ҳиндистонда Чандипура вируси вақти-вақти билан авж олиб туради. Хусусан, 2003 йилда у билан 329 нафар бола касалланган бўлиб, шу ҳолатларнинг 183 таси ўлим билан тугаган.
Шарҳлар