Чеченистон муфтийси Россиянинг Владимир областида ҳижобга жорий этилган тақиқни қоралади

Фото: grozny.tv

“Мактабларда ҳижоб ва ниқобда юришни тақиқлаш виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқини кафолатловчи Конституцияга зиддир”, – дейди Чеченистон муфтийси Салах Межиев. Шундай қилиб, у Владимир областида жорий этилган тегишли чекловларга изоҳ берди. Маълум бўлишича, областнинг таълим ва ёшлар сиёсати вазирлиги томонидан Россия “черков давлатдан, жумладан, дунёвий таълим соҳасидан ажратилган” дунёвий мамлакат эканлиги тушунтирилган буйруқ чиқарилган.

Межиевнинг таъкидлашича, Владимир областининг ушбу меъёрий ҳужжати «миллатлараро ва динлараро адоватни қўзғатишга қаратилган».

“Бизнинг довдираб қолганимизга, шунингдек, ушбу ҳужжатда ислом динига оид кийим-кечакларни тақиқлаш алоҳида қайд этилгани ҳам сабаб бўлмоқда. Умид қиламизки, бу фақат лойиҳачилар томонидан етарлича ишлаб чиқилмагани, мусулмонларга қарши мақсадли хатти-ҳаракатлар эмас”, — дейди муфтий.

Межиев “ҳижоб тақво рамзи” эканлигини ва ислом маданияти ва анъаналарининг муҳим элементи эканлигини, чунки дин мусулмон аёллардан юзи, қўллари ва оёқларидан ташқари барча қисмларини кийим билан ёпишни талаб қилишини эслатади. Шунингдек, у Россия қонунлари ҳижоб кийишни тақиқламаслигини таъкидлайди – унда ҳатто паспорт учун ҳам суратга тушиш мумкин. Муфтий, шунингдек, миллий хавфсизлик манфаатлари йўлида тегишли чекловлар қўйишга чақираётганларнинг фикрига қўшилмаслигини билдириб, бундай одамларни “ислом динига эътиқод қилувчи минглаб жангчилардан ўрнак олиб”, Украина билан урушга жўнашни таклиф қилган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.