Чехия президенти Пётр Павел мотоцикл ҳалокати натижасида жароҳатланди
Чехия президенти Пётр Павел мотоцикл ҳалокатидан сўнг шифохонага олиб кетилди, дея хабар беради Чехия раҳбарининг офиси. Павелнинг жароҳатлари жиддий эмас, лекин унга “кичик текширув” керак эди, дея таъкидлайди президент офиси воқеа ҳақида бошқа тафсилотларни келтирмасдан.
Чехия полицияси воқеа йўлда эмас, балки ёпиқ пойга йўлагида содир бўлгани учун тергов қилмаслигини билдирди.
Президентнинг расмий вакили Чехия телевидениесига Павел касалхонада «бир неча кун» ётишини айтди. Чехия раҳбари кейинги ҳафта Иорданияга ташриф буюриши керак эди, бироқ бу сафар амалга ошиши аниқ эмас.
62 ёшли Павел мотоцикл ишқибози сифатида танилган. Маълум қилинишича, у ҳозир BMW R1200 GS спорт мототциклидан фойдаланади.
Шарҳлар