Чехия ҳукумати Россиянинг Европа темир йўлларига нисбатан амалга оширган киберҳужумлари ҳақида маълум қилди
Миллий темир йўл компанияси Россия қўшинларининг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан кейин тез-тез киберҳужумларга уринишларни қайд қила бошлади. Бу ҳақда Financial Times нашрига Чехия транспорт вазири Мартин Купка маълум қилди.
Купка, хусусан, České dráhy сигнализация тизими ва тармоқларини ўчиришга бўлган уринишлар ҳақида билдирган. Унинг сўзларига кўра, ана шундай киберҳужумлардан бири натижасида чипталарни сотиш тизими маълум муддатга ўчириб қўйилган.
FT таъкидлаганидек, Россиянинг Европа энергетика тизимини беқарорлаштиришга уринишлари кўпчиликка маълум ва ҳужжатлаштирилган бўлса-да, транспортга қилинган киберҳужумлар кенг жамоатчиликка кам маълум.
2023 йил март ойида Европа киберхавфсизлик агентлиги транспорт тизими бўйича ўзининг биринчи ҳисоботини эълон қилди, унда “темир йўлларга киберҳужумлар сонининг кўпайиши, биринчи навбатда, Россия босқинчилиги туфайли” қайд этилган. Ўшанда сўз Болтиқбўйи мамлакатлари ва Руминия ҳақида борганди.
Шарҳлар