Чехияда спортчи қиз ўзини ўзи нокаут қилди
Чехияда ММА фрик-шоуси бўлиб ўтди, унда томошабинлар Дробенка Котларова ва Регина Лабайова ўртасидаги жангни томоша қилди, дея хабар беради Vesti.kz нашри.
Котларова олдинга муваффақиятсиз ўтаётиб, қафасга урилиб кетди ва ўзини нокаут қилди. У тез орада ўрнидан турди, бироқ рақиби бўғиш усулини қўллаган ҳолда уни тезда пастга йиқитди.
Бунда Котларовага тикланиш ва нафас олиш учун бироз вақт керак эди. Лабайова унинг ёнида туриб, қўллаб-қувватлаб турди.
Улашиш:
Шарҳлар