Чехия россиялик ГРУ генералини қидирувга берди

Фото: depositphotos

Чехия терговчиларининг фикрича, генерал Андрей Аверянов Европада қўпорувчилик билан шуғулланган Россия ГРУнинг 29155-сонли ҳарбий қисмига раҳбарлик қилган ва 2014 йилда Врбетицадаги қурол-яроғ омборларини портлатиш операциясини назорат қилган.

Чехия хавфсизлик кучлари ўша бўлинма ходимлари Александр Мишкин ва Анатолий Чепигани қўпорувчилик айбдорлари деб атамоқда.

«The Insider» нашрининг ёзишича, ГРУ агентларига ўз операцияларини амалга оширишда Россиядан Чехия фуқаролигига эга муҳожирлар – Николай ва Элена Шапошниковлар ёрдам берган. Тергов маълумотларига кўра, айнан улар қидирувда бўлган Аверянов билан алоқада бўлган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.