Черниговга берилган ракета зарбасидан ҳалок бўлганлар сони 17 кишига етди
Черниговга қилинган ракета ҳужуми қурбонларининг сони 17 кишига, жабрланганлар сони эса 60 нафарга етди, дея хабар қилади Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати.
Департамент маълумотларига кўра, ҳалок бўлганларнинг икки нафари шифохонада вафот этган, 60 нафар жароҳатланганлар орасида уч нафар бола ҳам бор.
Россия ҳарбий кучлари томонидан ракета зарбаси берилган жойда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Украина расмийларининг маълумотларига кўра, чоршанба куни эрталаб россиялик ҳарбийлар томонидан Черниговга учта ракета ҳужуми уюштирилган, натижада саккиз қаватли бино вайрон бўлган. Россия армиясининг вакиллари бу воқеага изоҳ беришмади.
Улашиш:
Шарҳлар