Чехия президенти мотоциклда аварияга учраб, касалхонага ётқизилди
Чехия президенти Петр Павел мотоциклда аварияга учрагач, касалхонага ётқизилди. Аммо президент матбуот хизмати хабар беришича, унинг жароҳатлари “жиддий эмас. 62 ёшли Павел тиббий муассасада неча кун қолиши номаълум.
Ҳодиса 23 май куни ёпиқ пойга трассасида юз берди. Бунга нима сабаб бўлгани номаълум, бироқ полиция суриштирув олиб бормоқчи эмас. ОАВлар Чехия президенти одатда Германияда ишлаб чиқарилган BМW R1200GS моделидаги мотоциклда ҳаракатланиши ҳақида ёзганди.
“Унинг жароҳатлари жиддий эмас, лекин Прага ҳарбий университет госпиталида қисқа муддатли кузатув остида қолишини талаб этади”, — дейилади Чехия президенти офиси хабарида.
Келаси ҳафтада, 30 май куни Петр Павел Прагада НАТО мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашиши керак эди. Ушбу учрашувнинг амалга ошиш-ошмаслиги номаълум.
Шарҳлар