,

Чилида ўрмон ёнғинларида ҳалок бўлганлар сони 99 кишига етди

Фото: Reuters

Чилида ўрмон ёнғинларида ҳалок бўлганлар сони камида 99 кишига етди, деб ёзади “Коммерсантъ” давлат суд-тиббий экспертиза хизмати маълумотларига таяниб. Аввалроқ 64 киши ҳалок бўлгани ва 372 киши бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилганди.

Чили президенти Габриэль Борич қурбонлар сони ошиши мумкинлигини айтганди. Қутқарувчилар вайрон бўлган уйларни кўздан кечирмоқда. Жабрланганларнинг баъзилари касалхоналарда ўта оғир ҳолда ётибди.

Ёнғинлар 2 февраль куни Чилининг марказий қисмида авж олди. Винья-дель-Мар шаҳри яқинидаги Вальпараисо ҳудудида айниқса энг кучли ёнғинлар юз бермоқда. Камида 1,6 минг киши бошпанасиз қолди. 1931 йилда асос солинган ботаника боғи вайрон бўлди. Чилида Вальпараисо ҳудудида фавқулодда вазият режими жорий этилди. 5 февралдан уч кунлик мотам эълон қилинди.

Аввалроқ Чилидаги кучли ўрмон ёнғинларида 51 киши ҳалок бўлгани хабар берилганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.