CNN: АҚШнинг захиралари тугаётгани сабабли мамлакат Украинага ёрдамни кичик партиялар билан жўната бошлади
Пентагон Украинага ҳарбий ёрдамни кичикроқ партиялар билан бера бошлади, чунки унинг ўз захиралари сезиларли даражада қисқарган ва ўзининг жанговар тайёргарлигини хавф остига қўймоқчи эмас, дея хабар беради CNN икки аноним ҳарбий манбага таянган ҳолда.
Конгресс томонидан Украинага ҳарбий ёрдам учун тўғридан-тўғри ажратилган маблағнинг 6 миллиард доллари ўзлаштирилмаганлигича қолмоқда. Мудофаа вазирлиги техник жиҳатдан уни сентябрь ойининг охиригача, АҚШ молия йили тугаши билан сарфлаши керак, бироқ қонунчилардан бу муддатни узайтиришни сўрамоқда.
Қўшма Штатлардан Украинага ҳарбий юкларни етказиб беришнинг энг тезкор канали қурол, ўқ-дорилар ва бошқа жиҳозларни тўғридан-тўғри ҳарбий омборлардан беришдир. Бироқ, CNN манбаларининг таъкидлашича, у ерда катта миқдорда ортиқча жиҳозлар қолмаган ва у захираларни янада қисқартиришни истамаяпти, чунки уларнинг тўлдирилиш муддатига ишончлари комил эмас.
«Тўлдириш ҳам муаммо», – дейди суҳбатдош. Қўшма Штатлар Украинани таъминлаш ва ўз захираларини тўлдириш учун 155 миллиметрли ўқлар ва Patriot тизимлари каби асосий маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кучайтирмоқда, аммо бу жараён йиллар давом этади ва ортиб бораётган талабни тезда қондира олмайди.
Шундай қилиб, урушдан олдин Қўшма Штатлар ойига 15 мингта 155 мм артиллерия снарядларини ишлаб чиқарган. Энди янги заводлар ва ишлаб чиқариш линиялари ишга туширилди, снарядлар ишлаб чиқариш ойига 40 мингтага етди. Аммо Пентагон ишлаб чиқаришни ойига 100 мингга кўпайтиришни мақсад қилиб қўйган ва бунга ҳали бир йилдан кўпроқ вақт бор.
Бундай суръат Америка ҳарбий департаменти жадвалига мос келади.
Шарҳлар