CNN: Харрис Миннесота губернаторини АҚШ вице-президенти лавозимига номзод сифатида илгари сурмоқчи

FILE PHOTO: Minnesota Governor Tim Walz speaks to the press after attending a meeting with U.S. President Joe Biden and other Democratic governors at the White House in Washington, U.S., July 3, 2024. REUTERS/Elizabeth Frantz/File Photo

Демократик партиядан давлат раҳбари лавозимига даъвогарлик қилаётган АҚШ вице-президенти Камала Харрис Миннесота губернатори Тим Уолцни АҚШ вице-президентлигига номзод сифатида танлади. Бу ҳақда CNN манбаларга таяниб хабар беради.

Харрис ўз қарорини тез орада эълон қилиши кутилмоқда. У ҳали Уолцга ўз танлови ҳақида хабар бериш учун қўнғироқ қилмаган, дея қайд этади CNN. Американинг собиқ раҳбари ва Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трампнинг ёрдамчилари Харриснинг сайловолди штаб-квартирасидаги вазиятни “яқиндан кузатмоқда”, – дейди телекомпания манбалари.

Америка оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Уолцдан ташқари, Харриснинг сайловолди пойгасидаги шериги ролига номзодлар рўйхатига Пенсильвания, Кентукки ва Иллинойс губернаторлари Жош Шапиро, Энди Бешир ва Жей Роберт Прицкер, шунингдек, Аризона штатидан сенатор Марк Келли ва АҚШ транспорт вазири Пит Буттежаж ҳам кирган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.