CNN: Ливанда пейжерлар миналаштирилган аккумуляторлар ёрдамида портлатилган
Ливаннинг икки юқори мартабали разведка ходими CNN телеканалига айтишича, портлаган “Ҳизбуллоҳ” аъзоларининг пейжерларидаги портловчи моддалар аккумуляторларга яширилган.
Суҳбатдошлардан бирининг CNN телеканалига айтишича, у бузилган пейжерлардан бирини текширган ва унинг портлашини кузатган. Унинг сўзларига кўра, портловчи модда пейжернинг литий батареясига “кўмилган”, шу боис уни деярли аниқлаб бўлмайди. У ҳеч қачон бундай нарсани кўрмаганлигини қўшимча қилади. Канал суҳбатдошлари пейжерлар мамлакатга олиб кирилгунга қадар қандай текширувлардан ўтганини ошкор қилмади.
17 сентябрь куни Ливанда гуруҳ аъзоларига тегишли пейжерлар портлашни бошлаганди. Ўшанда 30 дан ортиқ киши портлаш қурбони бўлган, 4 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.
Шарҳлар