CNN сунъий йўлдошларга қарши ядро қуролини қўллаш оқибатларини тасвирлади
АҚШ маълумотларига кўра, Россия Ернинг паст орбитасидаги тижорат ва ҳукумат сунъий йўлдошларига зарба бера оладиган ядровий космик қуролларни ишлаб чиқмоқда, деб ёзади CNN манбаларга таяниб.
Уларнинг сўзларига кўра, бу қурол портлаганда кучли электромагнит тўлқинни яратиши, (бундай қурол ядровий ЭМИ турига киради, «электромагнит импульс» сўзларининг қисқартмаси), сунъий йўлдошларни, шу жумладан мобил ва интернет алоқалари учун масъул бўлган йўлдошларни ишдан чиқариши мумкин. Телеканалга интервью берган экспертларнинг фикрича, у Starlink интернет йўлдошларига ҳам таҳдид солиши мумкин.
Бошқалардан кўра юқорироқ орбитада жойлашган GPS ва ядровий бошқарув сунъий йўлдошлари ЭМИ қуролларига нисбатан заифми ёки йўқлиги савол остида. Бир томондан, бу узоқдаги сунъий йўлдошлар каттароқ бўлиб, ядровий портлашдан кўпроқ ҳимояланган, бошқа томондан, Пентагоннинг собиқ расмийси CNN га айтганидек, улар ЭМИга яқинлиги, шунингдек, йўлдошларнинг ёшига ва портлаш кучига қараб хавф туғдиради.
«Бу янги концепция янги эмас ва концепция сифатида у совуқ уруш даврининг охирига бориб тақалади», – дейди АҚШ расмийларидан бири телеканалга. CNN манбаларига кўра, «орбитадаги ҳар қандай эҳтимолий ЭМИ қурилмасининг катта хавфи шундаки, у маълум орбиталарнинг катта қисмини яроқсиз ҳолга келтириши мумкин», яъни орбитада кўплаб ишдан чиққан сунъий йўлдошлар бўлади, «бу ҳар қандай янги сунъий йўлдошларни орбитада бўлганларини алмаштириш ва таъмирлаш мақсадида учириш учун хавфли».
Шарҳлар