CNN: Трамп жамоаси Россияга қарши санкцияларни бекор қилишни ўз ичига олган тинчлик режасини кўриб чиқмоқда
АҚШнинг сайланган президенти Доналдь Трамп Кейт Келлогни Украина бўйича махсус элчиси этиб тайинлашга қарор қилди. Бу Трамп Украинадаги урушни аниқ қандай тугатишни режалаштираётгани ҳақидаги саволга жавоб бўлса керак, деб ёзади CNN.
Маълумотларга кўра, Келлогг ўт очишни тўхтатиш, фронт чизиғини музлатиш ва Украинада қуролсизлантирилган ҳудудни жорий этиш бўйича келишув эвазига Россияга қарши санкцияларни қисман юмшатишни таклиф қилмоқда. Агар Россия Федерацияси тинчлик шартномасини имзоласа, у ҳолда санкциялар бутунлай бекор қилинади ва Россия энергия ресурсларини экспорт қилиш бўйича бож Украинани тиклашни молиялаштиришга ёрдам беради.
Келлогг режасида, шунингдек, АҚШнинг Украинага келажакдаги ҳар қандай ёрдами, эҳтимол, қарз кўринишида бўлиши Киев ва Москва ўртасидаги музокаралар натижасига боғлиқ бўлишини ҳам назарда тутади.
Режада фронт чизиғи музлатилгандан сўнг, ушбу чизиқ бўйлаб қуролсизлантирилган ҳудуд яратиш кўзда тутилган. Демилитаризация қилинган ҳудуд хавфсизлигини таъминлаш керак. Бу масала билан қайси қўшинлар шуғулланиши аниқланмаган.
Шарҳлар