CNN: жаҳон етакчилари Трамп билану учрашишни режалаштирмоқда
Дунё етакчилари Дональд Трампга табрик йўллаётган бир пайтда, уларнинг ёрдамчилари АҚШнинг бўлажак президенти билан учрашувларни қандай ташкил этиш ҳақида ўйламоқда, дея хабар беради CNN бундай тадбирларни режалаштиришдан хабардор бир нечта манбаларга таяниб.
Дунё етакчилари турли вариантларга, жумладан Нью-Йорк ёки Мар-а-Лагога саёҳат қилиш учун тайёр, дейди улар. Уларнинг кўпчилиги инаугурациядан олдин Трамп билан учрашишга иштиёқи баланд бўлиши мумкин.
Бироқ шунга қарамасдан, учрашувларнинг тахминий режалари ҳали ишлаб чиқилмаган.
CNN манбаларига кўра, Трампга хабар йўллаганлар ҳали ҳам у ва унинг жамоасидан жавоб кутишмоқда, шунингдек, унга яқин одамлар билан алоқада бўлишга ҳаракат қилишмоқда.
Хорижий дипломатлардан бирининг айтишича, раҳбарларнинг Трампни тушуниши 2016 йилги сайловларда ғалаба қозонганидан кўра кўпроқ бўлган ва бу қисман натижалар расман эълон қилинишидан олдин ҳам табриклар ёғилишига олиб келган.
Шунингдек телерадиокомпания кўплаб манбаларга таяниб, Трамп ва унинг атрофидагилар қайси дунё етакчиларидан ким ва қачон у билан боғланишни диққат билан кузатиб бораётгани ҳақида хабар беради.
Шарҳлар