«Cobalt» ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган мактаб ўқувчисини уриб юборди
Ижтимоий тармоқларда мактаб яқинида содир бўлган бахтсиз ҳодисасини акс эттирувчи видео тарқалди. Унда «Cobalt» автомобили ҳайдовчиси катта тезликда ҳаракатланиб, пиёдалар ўтиш жойидан кўчани кесиб ўтаётган мактаб ўқувчисини уриб юборган.
Кадрларда қизнинг мактаб яқинидаги пиёдалар ўтиш жойига қандай яқинлашгани, унинг қарама-қарши томонида қизил байроқли йўл назоратчиси турганини кўриш мумкин. Ҳайдовчи катта тезликда уни уриб юборганида мактаб ўқувчиси йўлни кесиб ўтишни бошлаган бўлган. Қиз зарбадан бир неча метр узоқликка учиб кетган.
Ҳозирда жабрланган мактаб ўқувчисининг аҳволи ҳақида маълумот номаълум, воқеа жойи ҳақида ҳам маълумот берилмаган.
Масъул идоралар воқеа юзасидан изоҳ бергандан сўнг тўлиқ маълумот берилади.
Шарҳлар