CrowdStrike тизимидаги оммавий техник бузилиш компанияга 16 млрд долларга тушиши мумкин

Фото: ice cloud

BBC ёзишича, АҚШдаги дастлабки савдоларда CrowdStrike компанияси акцияларининг нархи 21 фоизга пасайган.

Агар бу АҚШда фонд биржаси очилганидан кейин расмий савдоларда содир бўлса, компания ўз қийматининг бешдан бир қисмини – 16 миллиард долларни йўқотади.

Нашрнинг қайд этишича, жорий носозлик WannaCry вирусининг 2017 йил май ойида содир бўлган кенг кўламли ҳужумидан кейинги энг йирик носозлик деб ҳисобланиши мумкин. Ўшанда 150 мамлакатда 300 минг компьютер зарар кўрганди ва у миллиард долларгача баҳоланганди.

Айни дамда глобал носозликнинг асосий сабаби бартараф этилди, дея хабар беради Microsoft компанияси Х ижтимоий тармоғида, улар носозлик оқибатлари Microsoft 365 иловаси ва хизматларига таъсир қилиши мумкинлигини таъкидлайди.

Microsoft шунингдек, зарар кўрган барча компаниялар ва фойдаланувчилар CrowdStrike ёрдамига мурожаат қилишлари мумкинлигини қайд этган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.