Илон Маск Рамзан Қодировга Cybertruck электромобилини ҳадя қилмаганини айтди
Америкалик бизнесмен Илон Маск Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга Cybertruck электромобилини совға қилмаганини айтди, деб ёзади DW.
“Сен мени Россия генералига Cybertruck ҳадя қилади деб ўйлайдиган даражада қолоқмисан? Ажойиб. Сен — эскирган матбуот қандай алдашини кўрсатиб берувчи яна бир ёрқин мисолсан”, — деб ёзди Маск Х ижтимоий тармоғида The New York Times газетаси журналисти Сэт Абрамсоннинг постига изоҳ сифатида.
Ушбу постида Абрамсон Маск “Американинг санкциялар остидаги душманларига ҳарбий мақсадларда ишлатишга тайёр транспорт воситаларини етказиб бериши” ҳақида ёзганди. Х ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Cybertruck жанговар машина эмаслигини таъкидлаган электромобил ишлаб чиқарувчи Tesla компаниясининг қоидаларига зид эканига эътибор қаратди.
Қодиров 17 август куни ўз Telegram-каналида видео эълон қилган, унда томига пулемёт ўрнатилган Cybertruck’да Грозний бўйлаб юрганини кўриш мумкин эди. Қодиров электромобилни “ҳурматли Илон Маскдан қабул қилгани”ни қайд этди. Cybertruck “тез орада махсус ҳарбий операция зонасига юборилади ва жангчиларимизга кўп фойда келтиради” деб ёзди Чеченистон раҳбари.
Видеороликда у Маскни Грознийга таклиф қилган ва уни “энг муҳтарам меҳмон сифатида” қабул қилишга ваъда берган эди. Бу таклифга бизнесмен жавоб берганича йўқ.
Шарҳлар